Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 89 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда яна бир хусусий даволаш-профилактика муассасаси фойдаланишга топширилди

×

 2023-07-31 18:55:35    126

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш, соҳада хусусий сектор улушини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маълумотларга кўра, шу кунга қадар туманда 18 та хусусий даволаш-профилактика муассасаси фаолият юритган ва куни кеча фойдаланишга топширилган “IMOMOV TIBBIYOT KLINIKASI” МЧЖ ҳисобига уларнинг сони яна биттага ортди.

Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда соҳа фахрийлари ушбу клиникада яратилган замонавий шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида мазкур тиббиёт муассасасининг фойдаланишга топширилиши туман аҳолиси учун чинакам байрам туҳфаси бўлгани таъкидланди.

Таъсисчи Шерзоджон Имомовнинг маълум қилишича, муассасада клиник ва биохимик таҳлиллар амалга оширилади. Шунингдек, кўп йиллик тажрибага эса бўлган ходимлар томонидан 11 турда сифатли тиббий хизмат кўрсатилади ва муолажалар олиб борилади.

-  Клиникамиз ўз фаолиятини бошлаши ҳисобига янги иш ўринлари яратилди, - дейди Ш.Имомов. – Мақсадимиз - халқимизга замонавий ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини кундалик ҳаётимизга кенг татбиқ этишдан иборат. 

Қўшимча сифатида айтиш лозимки, клиникада стационар тарзда даволаниш истагида бўлган беморлар учун 50 ўрин-жой ҳозирлаб қўйилган.

Аввалроқ таъкидланганидек, туманда хусусий даволаш-профилактика муассасалари сони 19 тага етди ва уларнинг 6 тасида стационар даволаш йўлга қўйилган бўлиб, улардаги ўрин-жойлар сони 146 тани, кунлик умумий қабул қуввати эса 565 нафарни ташкил этади. Ҳозирда хусусий тиббиёт муассасаларида 40 нафардан зиёд врач ва 70 нафарга яқин ҳамшира фаолият юритмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.