Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўқув курсларини тамомлаган хотин-қизларга сертификатлар топширилди
2023-07-31 19:35:58 261
Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, меҳнат ҳуқуқини кафолатлаш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида Бағдод туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бинобарин, "Аёллар дафтари"нинг биринчи (ишлаш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар) ва иккинчи тоифасида (тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизлар) турувчи 30 нафар аёллар "Фарғона вилояти хотин-қизлар тадбиркорлиги ўқув маркази" томонидан ташкил этилган ўқув курсини муваффаққиятли тамомладилар.
Бугун тумандаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида ўқув курсини тамомлаган хотин-қизларга сертификатлар топширилди.
Тадбирда, Тадбиркорликка ўқитиш маркази раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Дилоромхон Меҳмонова иштирок этиб, келгусида тадбиркорликни янада ривожлантириш, соҳада хотин-қизлар улушини мунтазам ошириб бориш юзасидан туманда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида сўз юритди ҳамда амалий кўрсатмалар берди.
Битирувчи хотин-қизлар ўзларига берилаётган давомли эътибор ва имкониятлардан мамнун эканликларини таъкидлаб ўтишди.
Туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Тўлқиной Тожинванинг маълумот беришича, бугунга қадар айни марказ томонидан туманда 375 нафар хотин-қиз ўқитилиб, уларнинг бандлиги таъминланган.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.