Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” самараси: Қаҳатда ОШП қурилиши бошланди

×

 2023-08-01 19:42:43    190

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Қаҳат” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси “Ташаббусли бюджет” ахборот порталига ҳудудда бирламчи тиббиёт муассасаси биносини қуриш бўйича таклиф киритган эдилар. 3-босқичда 4 минг 280 та овоз тўплашга муваффақ бўлган ушбу таклиф, Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 117-сонли қарорига биноан, ғолиб деб топилди ва бу қаҳатликларнинг чексиз қувончига сабаб бўлди.

Бугундан мазкур лойиҳани амалга оширишга киришилди: “Шуҳратжон” хусусий корхонаси қурувчилари томонидан пойдевор учун катлаван қазиш ишлари олиб борилмоқда. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Авазбек Имомовнинг  маълум қилишича, ҳудудда оилавий шифокорлик пунктининг қурилиши нафақат “Қаҳат”, балки қўшни “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини яшовчи аҳоли учун  ҳам қувончли.

– Сабаби, бу яқин-атрофда бирламчи тиббиёт муассасаси мавжуд эмас, фуқароларимиз битта эмлама учун ҳам 4-5 чақирим йўл юриб, 5-сонли “Чуваланчи” оилавий поликлиникасига қатнайди. Маршрутли транспорт қатновининг йўқлиги – яна битта муаммо. Хуллас, ҳомиладорлар, ёш болали аёллар ва ёши улуғ кишилар тиббий кўрикдан ўтиш ёки шифокор маслаҳатини олиш учун анчагина заҳмат чекишларига тўғри келаётган эди. Шуларни инобатга олиб, “Очиқ бюджет”га лойиҳа киритдик ҳамда Президентимизга минг раҳмат, 2 мингтадан ортиқ овоз тўплагани учун бизнинг таклифимиз ҳам ғолиб деб топилди ва янги тиббиёт муассасаси қурилиши учун Республика бюджетидан маблағ ажратилди, - дейди А.Имомов.

Қурилиши бошланган оилавий шифокорлик пункти “Қаҳат” ва “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида яшовчи 7 минг 126 нафар аҳолига хизмат кўрсатиши белгиланган. Муассаса қурилиб фойдаланишга топширилгач, табиийки, қўшимча штат бирликлари ажратилади; 5-сонли оилавий поликлиниканинг “юк”и сезиларли даражада енгиллайди; тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги ортади; фуқароларни кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммо ижобий ечим топади; ва умуман олганда, тиббий хизмат аҳолига янада яқинлаштирилади.

Қаҳатликларнинг чеҳрасида шод-у ҳуррамлик, қалбида шукроналик уфуриб турибди: зотан, “Ташаббусли бюджет” уларнинг жонига оро кирди, оғирини енгил, узоғини яқин қилди. 


Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.