Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Дўстлик" маҳалласининг Бобуршоҳ кўчасидаги нобоп таянчлар алмаштириляпти

×

 2023-08-02 17:44:46    190

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Бобуршоҳ кўчасида яшовчи аҳоли вакиллари ҳудудда электр таъминотини яхшилашда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилишган эди. 

Мазкур мурожаат ижросини таъминлаш ва фуқароларни қийнаб келаётган муаммони бартараф этиш мақсадида, алоҳида давлат дастури асосида, туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан Бобуршоҳ кўчасига 25 дона темир-бетон таянчлар келтирилди ва уларнинг 12 таси бугуннинг ўзида ўрнатилди. 

Шунингдек, шу манзилда жойлашган трансформатор пунктидан чиқувчи 0.4 кВ ли ҳаво электр узатиш тармоғи таъмирдан чиқарилиб, соз ҳолатга келтирилди. Натижада, ҳудуддаги 150 дан зиёд хонадонларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.