Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Боғишамолда электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар бартараф қилиняпти

×

 2023-08-03 18:07:05    197

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Жумладан, туманнинг "Боғишамол" маҳалла фуқаролар йиғинида электр таъминоти билан боғлиқ кўп йиллик муаммоларни бартараф этишга киришилди. 

- Алоҳида дастурга асосан, маҳалла ҳудудидаги ностандарт симёғочлар ўрнига 150 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиш ҳамда 2 км. узунликда 0.4-10 кВ ли электр узатиш тармоғини барпо этиш режалаштирилган, - дейди туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Давлатжон Собиров. - Шунга кўра, янги электр узатиш тармоғини қуриш учун мўлжалланган темир-бетон таянчларни ўрнатиш ишлари бошланди. Шунингдек, ҳудудда мавжуд трансформаторлар мукаммал ва жорий таъмирдан чиқарилди. Бундан ташқари, маҳаллада яна 2 та (250 ва 160 кВА) янги трансформатор ўрнатилиши кўзда тутилган.

Режадаги ишлар тўлиқ якунлангач, 300 дан зиёд хонадонга электр энергияси етказиб беришдаги муаммолар батамом барҳам топади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.