Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 108 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини оширишга қаратилган ўқув семинари ўтказилди

×

 2023-08-03 18:08:12    171

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида “Хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини шакллантириш” мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Унда тумандаги 59 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини оширишга қаратилган семинарда Ўзбекистон Психологлар ассоциацияси аъзолари - Гулнорахон Умарова ҳамда Зилолахон Шарипова қатнашиб, фуқаролар билан ишлаш жараёнида эътибор қаратиш зарур бўлган масалалар юзасидан маърузалар қилишди.

Семинар-тренингда хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини шакллантириш, фуқаролар билан ишлашда низоли вазиятларнинг олдини олиш, нотинч оилалар билан ишлаш, руҳий тушкунликка тушган шахсларга биринчи ёрдам кўрсатиш каби махсус кўникмалар берилди.

Семинар якунида хотин-қизлар фаолларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар берилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.