Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Юқори Мирзаободда инфратузилма билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ҳал этилмоқда

×

 2023-08-04 17:21:35    246

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Юқори Мирзаобод” маҳалла фуқаролар йиғинида инфратузилма билан боғлиқ кўп йиллик муаммолар босқичма-босқич ҳал этилмоқда. Бинобарин, куни кеча ушбу манзилда ички йўлларни асфальтлаш ишлари якунига етказилди.

Гулбулоқ, Шифонур, Тонг ифори ва Олтинсой кўчаларидан ўтувчи жами узунлиги 3 км. бўлган ички йўлларга асфальт ётқизилиши эвазига маҳалла қиёфаси сезиларли даражада ўзгарди. Аҳолининг дилида шукроналик, тилида миннатдорлик. Файз-у тароват секин-аста Юқори Мирзаободнинг ҳар қарич ерини қуршаб олаётир.

-  Туманимиз ҳокими Юсуфжон Хусаинов ҳамда 2-сектор раҳбари – прокурор Акмалжон Ҳасанов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ҳудудимизда инфратузилма билан боғлиқ муаммолар бирма-бир ўрганилди, - дейди МФЙ ҳоким ёрдамчиси Шавкатжон Тешабоев. – Шунда, ички йўллар, ичимлик сув ва электр энергияси таъминотини яхшилаш каби масалалар долзарб экани, буларга ечим топмасдан аҳолини рози қилиш имконсизлиги ойдинлашди. Раҳбарларимиз кўмагида зарур лойиҳалар ишлаб чиқилди ва алоҳида дастур асосида бу лойиҳаларни амалга оширишни бошладик. Дастлаб Олтинсой кўчасида 150 дан зиёд аҳоли хонадонларини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 1 та сув қудуғи қазиб чиқарилди. Сўнгра сув минораси ўрнатилиб, 2 км. узунликда тармоқлар тортилди. Шу тариқа, ичимлик сув муаммоси барҳам топди.

Ҳоким ёрдамчисининг қўшимча қилишича, ҳудудда жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида ички йўлларнинг 4,2 км. қисми шағалланиб, асфальт ётқизилган. Шунингдек, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан, мавжуд шоҳариқ ва коллекторлар таъмирланиб, аҳоли томорқаларини суғориш масаласига ҳам ижобий ечим қилинди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.