Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 89 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қоровултепада “Темир дафтар”га киритилган 2 та оила хонадонига қуёш сув иситиш коллектори ўрнатилди

×

 2023-08-04 17:25:43    152

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Қоровултепа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Фотимахон ая Тожиева кўп йиллардан буён кенг ҳовлида бир ўзи яшайди. Шукрки, турмушга узатилган якка-ю ягона қизи, қўни-қўшнилар онахоннинг ҳолидан, иссиқ-совуғидан тез-тез хабар олиб туришади. "Маҳалла бешлиги"нинг доимий эътибори сабабли, юки ерда қолмаяпти Фотимахон аянинг...

“Темир дафтар”га киритилган ушбу хонадонга маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Элёржон Усмонов ташаббуси билан қуёшли сув иситиш коллектори субсидия асосида ўрнатиб берилди. Мазкур коллектор воситасида ҳеч қандай харажатсиз кунига 500 литр сувни қуёш нури остида 60 даражагача иситиш мумкин.

Шу каби қурилма I гуруҳ ногиронлиги мавжуд бўлган Зокиржон Қаландаров хонадонига ҳам ўрнатилди.  Маълумотларга кўра, коллекторлар қуёш нурларини 95 фоиз кўрсаткичда ўзига сингдириб олиб, уларни сув иситиш учун энергияга айлантиришга қодир. Бу, нафақат муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, балки аҳоли турмуш тарзини яхшилашда ҳам ғоятда муҳим ўрин тутади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.