Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

7 ойда 94 км. узунликдаги ички йўллар асфальтланди

×

 2023-08-07 15:43:04    207

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 94,1 км. узунликдаги ички йўлларга асфальт ётқизилди. Бу ҳақда Ободонлаштириш бошқармасининг ички йўллар муҳандиси Собитали Жаборов маълум қилар экан, ушбу кўрсаткич мавжуд ички йўлларнинг 21 фоизини ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 64,5 км.га зиёд эканини билдирди.

Президент қарорлари, “Ташаббусли бюджет” ва “Менинг йўлим” лойиҳалари асосида жами 44 та маҳаллада ички йўллар асфальтланган бўлса, маҳаллий бюджет ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 36 та маҳаллада 33,7 км. узунликдаги ички йўлларга шағал ётқизилди.

Умуман олганда, ўтган 2 йил давомида туманда 123,7 км. узунликдаги ички йўлларда асфальтлаш, 3,9 км. узунликда цемент-бетон қоплама ва 96,6 км. учунликда шағаллаш ишлари бажарилди.

Маълумот учун: туманда жами ички йўллар узунлиги 1027,3 км.ни, асфальт қопламали ички йўллар узунлиги 426,3 км.ни, цемент-бетон қопламали ички йўллар узунлиги 11,8 км.ни, шағал қопламали ички йўллар узунлиги 404,9 км.ни ва тупроқ қатламли ички йўллар узунлиги 184,3 км.ни ташкил этади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.