Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодда чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил этилди
2023-08-08 19:16:14 217
Бугун Бағдод тумани аҳолиси учун чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкилланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган соғломлаштириш тадбири давомида вилоят ихтисослаштирилган тиббий марказларининг малакали мутахассислари ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан 353 нафар бемор тибий кўрикдан ўтказилди. Беморларнинг 104 нафарини вояга етмаганлар ташкил қилди.
Таҳлилларга таянган ҳолда, 234 нафар бемор учун амбулатор шароитда даволаниш муолажалари тайинланган бўлса, 71 нафар беморга туман шифохонасида даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Шунингдек, Республика ишчи гуруҳи томонидан беморлар учун сайёр қабул ҳам ўтказилиб, унда иштирок этган 48 нафар фуқаронинг 46 нафарига вилоят тиббиёт муассасаларида даволаниш учун имтиёзли йўлланмалар берилди. Юқори технологик операцияга муҳтож бўлган 2 нафар бемор эса вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига жарроҳлик амалиёти учун юборилди.
Беморлар кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун Давлат раҳбари ҳамда ташкилотчиларга миннатдорлик билдирдилар.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.