Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қароқчитолликлар сифатли алоқа ва интернет хизматига эга бўлди

×

 2023-08-09 18:38:02    198

PDF yuklash
Chop etish


“Қароқчитол” маҳалла фуқаролар йиғини Бағдод туманининг жадал ривожланиб бораётган масканларидан бири ҳисобланади. Ҳудудда, айниқса, сўнгги 2 йил давомида инфратузилма билан боғлиқ кўплаб муаммоларга ижобий ечим топилдики, буни маҳалланинг ёш-у кексаси ўз ҳаётида кўриб-билиб турибди. Чунончи, ички йўллар дейсизми, ичимлик сув ёки электр таъминоти дейсизми, хуллас, қишлоқда фаровон турмуш кечириш учун нимаки лозим бўлса, барчаси бадастир Қароқчитолда.

Лекин... XXI асрнинг дастлабки чорагида яшаб турган аҳоли шу вақтга қадар сифатли алоқа ва интернет тармоқлари хизматларидан мосуво эди. Маҳалла раиси Иззатулло Тошпўлатовнинг саъй-ҳаракати ҳамда сектор раҳбари – туман ҳокими Юсуфжон Хусаиновнинг ёрдами билан, ана шу узоқ йиллик муаммо ҳам ҳал этилди: ҳудудда “Ucell” уяли алоқа компаниясининг таянч базавий станцияси (баландлиги 32 метр) ўрнатилди.

-  Туманимиз ҳокими Юсуфжон Акбаралиевич ҳар сафар маҳалламиз ёшлари билан учрашганда, алоқа ва интернет хизматини яхшилаш масаласи кўндаланг бўларди, - дейди МФЙ раиси И.Тошпўлатов. – Маҳаллий ҳокимлик кўмагида “Ucell” уяли алоқа компанияси мутасаддилари билан тегишли музокаралар ва ўрганишлар олиб борилгач, мана, станция қуриб битказилди ҳамда фойдаланишга топширилди. Ҳудудимизда 2 та боғча, 1 та мактаб ва бирламчи тиббиёт муассасаси мавжуд. Уларда турли электрон дастурлардан фойдаланиш, фуқароларнинг электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва маълумотлар алмашинувини интеграция қилишда сифатли алоқа ва интернет хизматининг аҳамияти катта. Яратилган бу имкониятдан маҳалламиз аҳолиси жуда мамнун.       

Маҳаллада янги станциянинг барпо этилиши натижасида, Қароқчитол ва унга ёндош ҳудудлар “Ucell” компаниясининг алоқа сигналлари билан қамраб олиниб, аҳоли сифатли мобиль алоқа ва интернет хизматларидан фойдаланиш, рақамли телеканалларни томоша қилиш имконига эга бўлди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.