Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Намуна маҳалласидаги 327 та хонадон ичимлик суви билан таъминланади
2023-08-11 17:10:02 210
Бағдод туманида ичимлик сув таъминоти оғир ҳисобланган 4 та маҳаллада мавжуд муаммоларни бартараф қилиш, аҳолининг ушбу мазмунда йўллаган мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бу бўйича қабул қилинган алоҳида Давлат дастурига асосан, айни кунларда “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 3 км. узунликда тармоқ тортилди. Шунингдек, “СТАР” масъулияти чекланган жамияти томонидан 1 дона сув қудуғи қазиб чиқариш ҳамда сув иншоотини қуриш режалаштирилган.
- Ҳозиргача тармоқ тортиш ва ичимлик сув қудуғини қазиш тўлиқ якунланиб, янги сув иншоотини қуриш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда, - дейди “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ туман филиалининг ишлаб чиқариш бўлими муҳандиси Давлатжон Раҳмонов. – Режага кўра, қурилиш-монтаж ишлари шу йилнинг октябрь ойида якунига етказилади ҳамда аҳолига фойдаланиш учун топширилади.
Мутахассиснинг айтишича, белгиланган ишлар тўлиқ якунлангач, ҳудуддаги 327 та хонадонга илк марта обиҳаёт қириб боради.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.