Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Чекхитойда оилавий тадбиркорлик янада ривожланади
2023-08-14 18:06:11 215
Юртимизда ҳудудларни маълум соҳага ихтисослаштириш ишлари бошланганидан сўнг кўплаб маҳаллаларда оилавий тадбиркорлар сони ортиб боряпти. Қайсидир туман деҳқончиликда, яна бири пиллачилик, бошқаси касаначиликда илғор ҳудудга айланиб, аҳоли "бир маҳалла — бир маҳсулот" тамойили асосида даромад топа бошлади.
Бағдод туманининг “Чекхитой” маҳалла фуқаролар йиғинида супурги ва қозонсочиқ етиштириш, улардан тайёр-яримтайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда хорижий бозорларда сотиш билан ўнлаб оила шуғулланади. Эътиборлиси, ҳоким ёрдамчиси Нурматжон Ғозиевнинг ташаббуси ва қўллаб-қувватлови билан ушбу йўналишда тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ёки кенгайтираётган оилалар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Бугун туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов айни маҳаллада бўлиб, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш орасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Ҳудуддаги тадбиркорлар билан дилдан суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганди.
Таҳлилларга кўра, йил якунига қадар маҳаллада яна 5 та янги тадбиркорлик субъектини ташкил этиш мумкин. Бунинг учун инфратузилма билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ҳал этилади, шу билан бирга, банклардан мақсадли кредитлар ажратилиши назоратга олинади.
Туман ҳокими, чекхитойлик тадбиркорларга энг яқин кўмакчи эканини таъкидлаб, уларни қийнаб келаётган муаммоларини тизимли ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.