Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 83 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Беш ташаббус" олимпиадаси ғолиби шарафига маҳаллада спорт майдончаси барпо этилди

×

 2023-08-16 17:16:55    200

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг "Бекобод" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Қосимбек Солижонов "Беш ташаббус" олимпиядасида стол тенниси бўйича қатнашиб, мусобақанинг барча босқичида ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда маҳалладаги ёшлар етакчиси Бахтиёр Хайиталиев хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Қосимбекнинг мазкур муваффақияти эвазига маҳаллада республика бюджети маблағлари ҳисобидан янги спорт майдончаси барпо этилиб, ёшлар фойдаланувига топширилди.

- Маҳалламиз ёшлари ўртасида футбол, волейбол, шахмат ва стол тенниси кенг оммалашган, - дейди Б.Хайиталиев. - Спортнинг айни турлари бўйича тез-тез мусобақалар ташкиллаб, ғолиб ва совриндонларни муносиб рағбатлантирамиз. Бу эса, кутилганидек самара бермоқда. Қосимбекнинг бу ғалабаси ёшларда спортга бўлган иштиёқни янада кучайтиришига ишонаман.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.