Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 73 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Меҳр дафтари”га киритилган ёшларга зарур жиҳозлар топширилди

×

 2023-08-17 17:55:56    137

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида “Меҳр дафтари”га киритилган 14 нафар ўғил-қизга ўзлари орзу қилганидек велосипед, ноутбук, тикув машиналари, меҳнат қуроллари ва мебеллар тўплами – жами 132 млн сўмлик жиҳозлар топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов ва масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда, туманда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида “Меҳр дафтари” жорий этилиб, унга етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни киритиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш, жамиятга ижтимоий мослашувида яқиндан кўмаклашиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.

Туман ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Орзимурод Абдураҳмоновнинг маълум қилишича, туманда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 89 нафар бола “Меҳр дафтари”га киритилган бўлса, шу кунга қадар улардан 29 нафарининг муаммо, эҳтиёж ва қизиқишлари инобатга олиниб, тегишли жамғармадан зарур маблағ ажратилди ҳамда керакли жиҳозлар харид қилинди.

Бугун, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган яна 14 нафар ўғил-қизнинг истаклари амалга ошди ва ўзлари орзу қилган жиҳозларга эга бўлишди. Туманда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар давом этмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.