Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президент Тадбиркорлар куни муносабати билан мукофотлаган соҳа вакиллари сафида Бағдод туманидаги МЧЖ директори ҳам бор

×

 2023-08-18 17:40:06    198

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

Фармонга кўра, мамлакатимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, республикамизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшиб келаётгани, ўзининг ташаббускорлиги, билим ва тажрибасини намоён этиб, соҳага инвестицияларни жалб қилишдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ тадбиркорлар мукофотландилар.

Қувончлиси, мукофотланганлар орасида Бағдод туманидаги "Ғофуржон деҳқон"  масъулияти чекланган жамияти директори - Хаджиев Одил Таджибаевич ҳам бор. 

У "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

Бағдод тумани ҳокимлиги меҳнат жамоаси ва туманимиз жамоатчилиги О.Хаджиевни юксак эътироф билан самимий қутлайди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.