Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
4 дона трансформатор мукаммал таъмирланиб, 500 га яқин хонадонда энергия таъминоти яхшиланди
2023-08-23 18:50:49 202
Бағдод туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан кеча, 22 август куни турли манзилларда жойлашган 4 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирдан чиқарилди. Натижада, 479 та хонадонни сифатли электр энергияси билан таъминлаш имкони яратилди.
Жумладан, “Қаҳат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 55-сонли (қуввати 160 кВА), “Дашт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 151-сонли (қуввати 100 кВА), “Болғоли” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 700-сонли (қуввати 40 кВА) ҳамда “Дўрманча” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 73-сонли (қуввати 100 кВА) трансформатор пунктлари режа-дастурга асосан мукаммал таъмирланди.
Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ҳудудларда тасдиқланган режа-дастурга асосан паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларини жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.