Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

II МДҲ ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган фарғоналик спортчилар ва мураббийлари тақдирландилар

×

 2023-08-23 18:52:22    160

PDF yuklash
Chop etish


4-14 август кунлари Беларусда бўлиб ўтган II Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ғолиб ва совриндор бўлган фарғоналик спортчилар ва уларнинг мураббийлари тақдирландилар.

Спортчилар ва мураббийлар иштирокида вилоят Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармасида бўлиб ўтган тадбирда бошқарма бошлиғи Нодирбек Ҳакимов томонидан II МДҲ ўйинларида 14 та медални – 3 та олтин, 2 та кумуш, 9 та бронза медалларини қўлга киритган спортчиларга ҳамда уларнинг мураббийларига совғалар ва пул мукофотлари топширилди. Спортчиларнинг келгуси қитъа ва жаҳон чемпионатларида, Олимпиада ўйинларида ғолиб бўлишларига тилак билдирилиб, бу борада уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давом эттирилиши маълум қилинди.

Тақдирланганлар сафида бағдодлик Муҳаммаддиёт Обобакиров ҳам бор. У халқаро мусобақада 3-ўринни қўлга киритган эди. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.