Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Навбатдаги сессия 25 август санасига белгиланди

×

 2023-08-23 18:54:01    121

PDF yuklash
Chop etish


Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги LVIII (эллик саккизинчи) сессиясини 25 август куни, соат 14:30 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 

Сессия кун тартибига: 

????Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 28 февраль кунги "2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини"Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида"ги Фармонининг тумандаги ижроси тўғрисида; 

????Фарғона туманлараро маъмурий суди раиси С.Қурбанов томонидан 2023 йилнинг биринчи яримйиллигида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан ахбороти; 

????Бағдод туманида "Саховат ва кўмак" жамғармасидан маблағлар ажратилиши юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Давлатовнинг ҳисоботи; 

????Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрь кунги "2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 408-қарорининг тумандаги ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари A.Тожиевнинг ҳисоботи; 

????туман ҳокимлигида мурожаатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати юзасидан туман ҳокимлиги умумий бўлими мудири Ф.Муродовнинг ҳисоботи;  

????туманда янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими юошлиғи А.Салимовнинг ҳисоботи;

????Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрь кунги "Ичимлик суви таъминоти ва оқава сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг тумандаги ижроси юзасидан "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ туман бўлими бошлиғи З.Усмоновнинг ҳисоботини эшитиш ва бошқа масалалар муҳокамаси киритилган.

Сессия ишига маҳаллий Кенгаш депутатлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.