Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодлик ёшлар ободонлаштириш ойлигида фаоллик кўрсатмоқда

×

 2023-08-24 17:54:56    145

PDF yuklash
Chop etish


Ёшлар ишлари агентлиги Бағдод тумани бўлими фаоллари, волонтёрлар, шунингдек, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ободонлаштириш ойлиги доирасида ўтказилаётган хайрия ҳашаррларида фаол қатнашмоқдалар. Айнан уларнинг ташаббуси билан бугун туманнинг "Дашт" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "Ғойиб ота" қабристонида тозалов ва ободонлаштириш тадбири ўтказилди.

Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги олдидан ўтказилган мазкур хайрия тадбири давомида қабристон ва зиёратгоҳга элтувчи қарийб 1 минг метрдан зиёд узунликдаги йўлаклар тартибга келтирилди, бегона ўтлардан, хас-ҳашакдан тозаланди. Қарийб 950 та манзарали дарахтларга ишлов берилди.

- Ободонлаштириш тадбирлари барча маҳаллаларда олиб борилмоқда ва уларда ёшлар - етакчи куч сифатида кўринмоқда, - дейди бўлим бошлиғи (в. б.) Жавоҳир Камолиддинов. - Хайрия ҳашарларида қабристонлар ва зиёратгоҳларни ободонлаштиришга, теварак-атрофда кўкаламлаштирилган майдонлар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Бу билан ёшларимизда ижтимоий фаоллик ҳамда экологик маданиятнинг юксалишига ҳисса қўшмоқдамиз.

Таъкидланишича, навбатдаги хайрия ҳашари "Конизар" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги айни ном билан аталувчи қабристонда ташкилланади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.