Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Шахсий таркиб саф кўригидан ўтди
2023-08-25 19:00:13 279
Бағдод тумани Ички ишлар бўлими шахсий таркибининг мавсумий хизмат кийимини кийиб юриш тартиби ва “Саф низоми” қоидаларига амал қилишларини аниқлаш мақсадида навбатдаги саф кўриги бўлиб ўтди.
Унда бўлим раҳбари ва масъул ходимлари томонидан шахсий таркиб хизмат формасининг бенуқсонлиги, ташқи кўриниши, тегишли гувоҳномалар ҳамда табель қуролларининг бириктирилгани, шунингдек саф тайёргарлиги бўйича амалий кўникмалари шаклланганига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жорий йил 31 июль кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш мобайнида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлар борасидаички ишлар органлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ташкилик ва амалий тадбирлар тўғрисида”ги режа-дастурига мувофиқ ўтказилган саф кўриги давомида тегишли низомлар талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмади.
Байрам олдидан ва байрам кунида ўтказиладиган турли тадбирлар ҳамда сайлларда тинчликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлашда кун-у тун хизмат олиб борувчи ходимларнинг саф тайёргарлиги бўйича амалий кўникмалари ҳам муносиб шакллангани эътироф этилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.