Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачаси берилди

×

 2023-08-31 18:49:11    235

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда ногиронлиги бўлган фуқароларга амалий кўмак бериш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва саломатлигини тиклашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунончи, Бағдод туманида ҳам ана шундай эзгу ва хайрли ишлар бардавом тус олган. 

Энг улуғ, энг азиз байрам - Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов 1-сектор таркибидаги "Қоровултепа" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Гулсиной ая Мадбобоева хонадонида бўлди. 

Узоқ йиллар давомида халқ хўжалигининг турли соҳаларида ҳалол меҳнат қилган, фарзандларини элга қўшган онахон бугун бетоб, айни кунларда шифохонада даволанмоқда.

Онахонга ажратилган ногиронлик аравачасини яқинлари қабул қилиб олишар экан, доимий ғамхўрлик ва эътибор учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорлик изҳор қилдилар.

Шу куни, "Қароқчитол" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Шалолахон Камолдинованинг фарзанди (туғма ногиронлиги мавжуд) Оятулло Низомиддин ўғлига ҳамда "Миришкор" маҳалласида яшовчи бемор Мукаррамхон ая Абдуллаевага ҳам ногиронлик аравачаси топширилди.

- Ушбу фуқароларнинг сектор раҳбарига йўллаган мурожаатлари асосида "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан зарур миқдорда маблағ ажратилиб, махсус аравачалар харид қилинди. Ўйлайманки, байрам олдидан бу хонадонларга қувонч улаша олдик, инсон қадр-қиммати чиндан-да улуғ эканини амалда кўрсатдик, - дейди оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи - туман ҳокими ўринбосари Тўлқиной Тодиева. - Ушбу восита беморлар ҳаётини бироз бўлса-да енгил қилади, кўчага чиқишлари, одамлар билан алоқада бўлишлари учун ҳам замин яратади. Бу эса, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.