Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 88 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қатағон қурбонлари ёд этилди

×

 2023-09-04 17:29:28    133

PDF yuklash
Chop etish


1930 йил. Рутубатли тун баданга игна санчади. Катталар "тиқ" этган товушдан хавотирда, эшикдан кўз узмайдилар. Болалар эса, ямоқ астарли кўрпани бошларига қадар тортиб, совуқ ва қўрқувдан титраб ётишибди...

Эртаси куни Бағдоддаги яна бир оила аъзолари олис Украинанинг гадойтопмас томонларига сургун қилинди. Зиёли, миллатини севган бошқа минглаган инсонлар қаторида Ваҳобжон Жалилов оиласи ҳам хорликка, зўравонликка, адолатсизликка дучор бўлди...

Абдуллақози Худоёров ўз замонасининг юрт сўраган кишиларидан эди. Афсуски, шўролар унинг ҳам овозини бўғишга ва уруғ-аймоғининг бошига минг турли азобни солишга эришдилар. 

Ватанига суянгани, халқини суягани учунгина Абдуллақози Худоёров судсиз-терговсиз отишга ҳукм қилинди. Унинг оиласи эса Украинага - Херсон вилоятига бадарға қилинди...

1989 йилнинг 29 июлида Ўзбекистон Республикаси прокуратураси 13/104-92 сонли қарорини эълон қилади. Унга кўра, 1930 йилнинг 17 мартида НКВД "учлиги" томонидан Абдуллақози Худоёровни отиш тўғрисида қабул қилинган қарор мутлақо ноқонуний, деб топилди...

Ҳар икки оила вакиллари 1946 йилда Ўзбекистонга қайтарилган, ҳозирда Бағдод шаҳарчасининг Шодлик кўчасида истиқомат қиладилар. Ваҳобжон ота Жалиловнинг турмуш ўртоғи Манзура ая ҳамда Абдуллақози ота Худоёровнинг набира куёви - 86 ёшли Ғофуржон ҳожи ота Хонкелдиев (турмуш ўртоғи Ҳадичахон ая вафот этган) ўз яқинлари ва қўни-қўшнилар эъзозида.
Юртимизда 2001 йилдан буён 31 август Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида нишонланади. Ушбу сана ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Бағдод туманида ҳам қатағон қурбонлари ёдга олинди. 

Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов, сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатағон қурбони бўлган мазкур оилалар ҳолидан хабар олишди.

Туман ҳокими Манзура ая Отажонова, Ғофуржон ҳожи ота Хонкелдиев ва уларнинг яқинларини жонажон Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 32 йиллиги билан самимий муборакбод этди. Байрам туҳфаларини топширди. Бир пиёла чой устида кечган суҳбатда марҳумлар хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди. 

Ўз ўрнида, хонадон соҳиблари йўқлов ва эътибор учун миннатдорлик билдириб, юртимизга тинчлик, элимизга фаровонлик тилаб дуо қилишди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.