Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Боғишамолнинг ички йўллари текис ва равон бўлди
2023-09-05 17:33:13 216
Бағдод туманида қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган ишлар қизғин давом этмоқда. Тегишли давлат дастурлари асосида амалга оширилаётган бу каби салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлаётир.
Жумладан, “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида ички йўлларнинг 4,5 км. қисмига асфальт ётқизилиши энг улуғ, анг азиз байрамимиз – давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида аҳолига муносиб туҳфа бўлди. Яқин-яқингача лой-тупроқ йўллар бугун текис ва равон кўриниш олди. Айтиш мумкинки, бу йилги истиқлол эпкини қишлоқ одамлари қалбида сўнмас шукроналик оловини ёқди.
Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Қобилжон Қўлдашевнинг маълум қилишича, ички йўлларнинг асфальтланишини қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш борасида бошланган ишларнинг узвий давоми сифати баҳолаш мумкин. Зотан, шу кунга қадар ҳудудда электр энергияси ва ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ узоқ йиллик муаммоларни ҳал этишга қаратилган муайян ишлар амалга оширилди.
- Режага мувофиқ, 2 дона трансформатор ва 100 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиши ҳамда 2 минг метр узунликда ичимлик сув тармоғини тортиш белгиланган, - дейди Қ.Қўлдашев. – Шунингдек, янги ичимлик сув қудуғи қазиб чиқарилади, сув минораси ўрнатилади ва 4 минг метр узунликда тармоқ ётқизилади. Умуман олганда, “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғини инфратузилмасини яхшилаш учун жами 4,3 млрд. сўм маблағ йўналтирилмоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.