Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодлик истеъдодли шоирнинг янги китоби чоп этилди

×

 2023-09-05 17:37:26    261

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг Чўринди қишлоғида туғилиб ўсган, ҳозирда Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабида педагогик фаолиятини давом эттираётган истеъдодли шоир Давлат Карим (Давлатжон Каримов)нинг янги назмий асари чоп этилди. “Қоракўз” деб номланган ушбу китоб “TAVFIQNASHR” нашриёти томонидан нашрга тайёрланган ва 1,5 минг ададда босилган.
Китобда муаллифнинг турли йилларда қоралаган шеърлари жамланган. Ватанга, ота-онага, оилага садоқат, соф муҳаббат, беғубор ёшлик ва чин инсонийлик тараннум этилган мисралар кўнгилларга жондек яқин:

“Мен мудом талпинган

Киприк, қароғим,

Шу қаро кўзимдир,

Қадоқ қўлимдир. 

Мен – парвона, менинг

Ўчмас чароғим,

Ватан – ёлғиз манзил,

Ёлғиз йўлимдир...” (“Бағишлов”)

“Сизнинг юзингизга тушган чизиқлар,

Менинг юрагимга солмоқда ажин.

Ҳайҳотдай шаҳарда юрак сиқилар,

Отамни ўйласам, оқарар сочим...” (“Онаизор”)

“Майли, девона денг, майли, саркаш денг,

Гўё уммон билан бўлдим бугун тенг,

Сўзларимдан ичинг, ҳисларимдан енг,

Энг шодон одамман, бахтиёрман энг,

Чунки бандман бу кун севиш билан мен...” (“Ошиқ”)

2016 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган Давлатжон Каримов дастлаб “Бағдод ҳаёти” газетасида масъул муҳаррир вазифасида иш бошлаган.    

2021 йилнинг 28 июнь санасида эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига кўра, “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган.

Бағдод тумани ҳокимлиги ва туман жамоатчилиги Давлатжон Каримовни янги асар билан самимий қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик-тотувлик, педагогик ҳамда ижодий фаолиятида давомли муваффақиятлар тилайди.    

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.