Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Амиробод – тадбиркорлик жадал ривожланаётган ҳудуд
2023-09-08 17:39:42 333
Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов “Амиробод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан учрашди.
Давлатимиз раҳбари томонидан яратилаётган шароитлар ҳамда берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, бизнесда эришаётган амалий натижалари билан ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, янги иш ўринлари яратиб, бутун жамиятга наф келтираётган фаол тадбиркорлар учрашув давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Банк-молия, кредит, ер майдони, янги бизнес лойиҳалар, узлуксиз электр энергияси таъминоти ва бошқа турдаги мурожаатлар тегишли мутахассислар иштирокида кўриб чиқилиб, уларга ечим изланди.
Учрашувда таъкидландики, Амиробод – тадбиркорлик жадал ривожланиб бораётган ҳудудлардан бирига айланиб бораётир. Маҳаллада қулай ишбилармонлик муҳити шаклланган ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар сафи йилдан-йилга кенгаймоқда.
- Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 39 нафар фуқарога жами 437 млн. сўм миқдорида банк кредитлари ажратилди ва 15 нафар фуқаро тадбиркорликка, касб-ҳунарга ўқитилди, - дейди маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Авазбек Турдимаматов. – Бундан ташқари, ҳудудда камбағалликни қисқартириш борасида ҳам муайян натижаларга эришилмоқда. Яъни, тадбиркорлар фаолияти қўллаб-қувватлаш орқали янги ишлаб чиқариш линияларининг ишга туширилиши ҳисобига яратилган янги иш ўринлари билан 30 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. 55 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди ва бунинг учун зарур тўловлар қоплаб берилди. Шунингдек, 30 нафар фуқаро ҳақ туўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган бўлса, яна 30 нафар фуқарога деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ер майдонлари ажратиб берилиб, улар учун доимий даромад манбаси яратилди.
Бундан ташқари, ўтган 8 ой мобайнида Амирободда 1 та сартарошхона, 3 та савдо дўкони, 1 та қассобхона, 2 та умумий овқатланиш маскани ва 2 та автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси, жами – 9 та янги хизмат кўрсатиш тармоқлари ишга туширилди.
Учрашув давомида, ҳоким ёрдамчиси томонидан маҳаллада амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил қилиниб, янги вазифалар белгилаб олинди.
Туман ҳокими маҳалладаги “Бек мебель Амиробод” хусусий корхонаси фаолияти билан танишди. Ўтган 2022 йилнинг 11 ноябрь санасида ташкил этилган ушбу корхонада ҳозирда 15 нафар ишчи меҳнат қилади. Бунда тайёрланган мебель жиҳозлари асосан ички бозорга йўналтирилмоқда, эндиликда қўшни Тожикистон ва Қирғизистон давлатларига экспорт йўлга қўйилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.