Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 83 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"541-ТПнинг дастидан дод" деган гаплар энди бўлмайди

×

 2023-09-09 16:13:12    203

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани электр таъминоти корхонаси тасарруфидаги 541-сонли трансформатор пункти "Миришкор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган. 160 кВА қувватга эга бўлган ушбу қурилма орқали 120 га яқин аҳоли хонадони ва 10 дан зиёд тадбиркорлик субъектига электр энергияси етказиб берилади.

Бироқ кейинги пайтларда бу трансформаторнинг ҳам "қилиғи" чиқиб қолувди: салгина шабада эссами ё ёмғир сепаласами, тамом, бундаги симлар узилиб, электр жиҳозлар эриб кетаётганди. Оқибат эса маълум - алламаҳалгача хонадонлар зим-зиё, кўнгиллар хира, асаблар таранг...

Тегирмон навбати билан экан, мана, 541-ТП ҳам мукаммал таъмирдан чиқарилди. Бунда, трансформаторнинг мой сатҳини ростлаш, бўяш ва монтаж ишлари бажарилди. Чувалашиб кетган симлар тартибга келтирилди, носоз жиҳозлар янгисига алмаштирилди. 

Хулласки, "541-ТПнинг дастидан дод" деган гаплар узо-о-оқ вақтларгача қулоққа чалинмайди, энди. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.