Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақаларининг иккинчи мавсумига старт берилди

×

 2023-09-11 18:35:41    235

PDF yuklash
Chop etish


Бугундан Бағдод туманида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида беш босқичли спорт мусобақалари бошланди. Барча таълим муассасаларида шу муносабат билан тадбирлар ташкилланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, шунингдек, маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этишни янги босқичга олиб чиқиш, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 67-мақсадида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий этилган мазкур спорт мусобақалари ўтган қисқа вақт давомида юзлаб янги иқтидор эгаларини кашф қилди.

Қолаверса, қишлоқ жойларда ёшлар ва уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, жиноятчиликнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшларни жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашда ҳам “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг ўрни сезиларли бўлаётир.

Ушбу спорт мусобақалари 7-10, 11-15, 16-21, 22-26 ва 27-30 ёшлилар ўртасида икки мавсумда ўтказилади. Биринчи мавсумда спортнинг футбол, мини-футбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, гимнастрада ва воркаут турлари бўйича мусобақалар ўтказилса, иккинчи босқичда волейбол ва миллий кураш йўналишларидаги баҳсларга старт берилади.

Низомда белгиланганидек, бугун – 11 сентябрь куни мусобақанинг 2-мавсуми старт олди ва дастлабки босқичда кўчалараро баҳслар ташкил этилиб, спорт турлари бўйича маҳалла терма жамоалари шакллантирилади. Ушбу жараён 20 сентябрга қадар давом этади ҳамда ғолиб жамоалар кейинги босқич – маҳаллалараро сектор мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.