Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди
2023-09-12 18:00:17 235
Бағдод туман ҳокими Юсуфжон Хусаиновнинг жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги қабули ўтказилди. Ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, секторлар ишчи гуруҳлари аъзолари иштирокида ўтган қабулда 23 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди.
Таҳлилга кўра, мурожаатлар, асосан, моддий ёрдам, тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида ер майдони ёки кредит ажратиш, уй-жой таъмири, коммунал хўжалик соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш, олий таълим учун контракт тўловини тўлаб бериш, ишга жойлашиш ҳамда субсидия ажратиш мазмунида бўлди.
Қабулда кўриб чиқилган мурожаатларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилган мурожаатлар назоратга олинди ҳамда улар ижроси учун масъуллар бириктирилди.
Мурожаатларни қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича муаллифларга ёзма маълум қилиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар ва кўрсатмалар берилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.