Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 82 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фаол тадбиркор ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган ёшлар билан учрашди

×

 2023-09-12 18:04:13    196

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Бағдоддаги 16-болалар мусиқа ва санъат мактабида туманнинг энг фаол тадбиркорларидан бири – “Гулнора Матқулобод бодомлари” ишлаб чиқариш кооперацияси раҳбари Гулнора Усмонова билан учрашув ташкилланди. Асосан ёшлар иштирок этган учрашувда тадбиркор айни соҳага кириб келиши, бошдан кечирган қийинчиликлари-ю бугунга келиб эришган натижалари ҳақида батафсил сўзлаб берди.

- Албатта, осон бўлмаган, ҳамма нарса бошида қийин бўлади-да, - деди Г.Усмонова. – Ўша қийинчиликларга чидасангиз, сабр қилсангиз, кейин эришасиз-да ютуққа. Ишни 15 йил олдин бошлаганман. Озгина пул орттирган вақтларим ҳам, қарзга ботиб қолган кунларим ҳам бўлган. Лекин шундаям ҳаракат қилдим, ортга чекинмадим. Мана, биз тадбиркорларнинг ҳам куни туғди: муҳтарам Президентимиз ҳар чиқишларида соҳани ривожлантириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳақида гапирадилар ва биз бунинг амалий исботини ўз ҳақтимизда, фаолиятимизда кўриб-ҳис қилиб турибмиз. Масалан, туман ҳокимининг ташаббуси билан кооперация ташкил қилиб, ҳозирда 500 нафардан зиёд хотин-қизларни касаначилик асосида иш билан банд қилишга эришдим. Ажратилган субсидия маблағлари ҳисобига 10 та махсус ускуна харид қилинди. Бу билан ишимиз анча енгиллади ва ишлаб чиқариш ҳажми ортди. Энди, янги бодом плантацияларини барпо қилиш учун бизга ер ажратиб берилиши кутиляпти.

Гулнора Усмонова кўп йиллик самарали меҳнати, бой тажрибаси билан бугунги туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, маҳаллада маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдек эзгу ишларда ҳам бу тадбиркорнинг муносиб хизматлари бор. Шу боис, жорий йил 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига биноан Гулнора Усмонова “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

- Бу – менинг Ватан олдидаги кичик меҳнатимга берилган юксак эътироф бўлди, - деди тадбиркор. – Медални қабул қилиб оларканман, ҳалол меҳнатни улуғловчи халқимдан, оталарча қўллаб-суягувчи Президентимдан миннатдор бўлдим, тақдиримдан севиндим. Бу мукофот мени янги марралар сари руҳлантириб туради.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Саидбек Давлатов мулоқот давомида, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларга зарур тавсиялар берди, бизнес юритиш билан боғлиқ амалдаги қонунчилик талабларини содда ва тушунарли тарзда баён қилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.