Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қуёш панеллари: қулай, самарали ҳамда истиқболли
2023-09-13 17:50:37 249
Бугунги кунда мамлакатимизда энергия тежамкорлигига эришиш, қайта тикланувчи, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимиз раислигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида биринчи навбатда бошқарув идоралари, корхона ва ташкилотлар биноларида муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни йўлга қўйиш топшириғи берилган эди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Бағдод туманида корхона ва ташкилотларни узлуксиз энергия билан таъминлаш мақсадида биноларга қуёш панеллари ўрнатилмоқда.
Чунончи, ўтган давр мобайнида туманда 160 та аҳоли хонадонлари, 49 та ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идоралари, 45 та тадбиркорлик субъектларига умумий қуввати 622,3 киловатт бўлган қуёш панеллари ўрнатилиб, ишга туширилди.
Таъкидлаш керакки, мазкур қуёш панеллари хонадонлар, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектларида энергия барқарорлигини таъминлашга, мавжуд ресурсни иқтисод қилишга ёрдам бермоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.