Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Исломжон Аҳмедов: "Ёшлар таълим-тарбиясида кенг жамоатчилик иштирокини ошириш зарур"
2023-09-13 17:52:14 223
Бағдод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 37-умумий ўрта таълим мактабида ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман бўлинмаси раҳбари И.Аҳмедов, ҳудуддаги "Орифхўжа эшон" жоме масжиди имом хатиби О.Жамолдинов, туман ИИБ ходими А.Исроилов, мактаб педагогик жамоаси ҳамда ўқувчиларнинг яқинлари қатнашди.
- Йиғилганларга, ўқувчиларнинг таълим ва тарбия олишларида мактаб ва ўқитувчининг, маҳалла ва оиланинг, умуман олганда, теварак-муҳитнинг таъсири, ўқитувчи ва ўқувчи муносабатлари, ота-оналарнинг вазифалари ҳамда бурчлари, вояга етмаганларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилиниши билан юзага чиқувчи ҳуқуқий оқибатлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар муҳокама қилинди. Бир сўз билан айтганда, ёшлар таълим-тарбиясида кенг жамоатчилик иштирокини ошириш зарур, - дейди Исломжон Аҳмедов.
Йиғилишда сўз олганлар, бугунги кунда ўқувчи ёшлар таълим-тарбиясида "муҳим омил" бўлиб қолаётган интернет ва ижтимоий тармоқлар имкониятларидан оқилона фойдаланиш, мактаб ички тартиб қоидалари ҳамда умумий одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилиш лозимлиги юзасидан ҳам мулоҳаза юритдилар.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.