Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари учун ўқув семинар ташкилланди

×

 2023-09-14 17:56:39    169

PDF yuklash
Chop etish


Вояга етмаганлар ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида “Қўқон шаҳар тажрибаси” асосида “маҳалла бешлиги” тизими фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича Бағдод  туманида маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари учун ўқув-семинар ташкилланди. Бу ҳақда туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Абдуназар Салимов хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 июль куни ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш мақсадида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолларининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини оширишга қаратилган ҳамда ижтимоий профилактика чораларига асосланган янгича ишлаш тизимини тўлақонли жорий этиш бўйича тегишли топшириқлар берилган эди. Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Админстрациясининг 2023 йил 21 августдаги 17-1706-сонли хатига асосан 2023 йил 12 август куни Риштон тумани маданият уйи мажлислар залида “Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида ўқув-семинарлари ташкил этилди.

Ушбу ҳудудий ўқув-семинарни ўтказиш жараёнида ИИВ Академияси катта ўқитувчиси Т.Шодмонов, катта ўқитувчи И.Юлдашев, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси масъул ходими Ғ.Шодиев, Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси масъул ходими И.Абдуллаев иштирок этдилар. 

Таъкидлаш керакки, ўқув-семинар машғулотлари юқори савияда ўтказилди ва машғулотлар давомида иштирокчилар томонидан амалиётда учраётган муаммоли вазиятлар бўйича турли саволларга масъулларнинг жавоби олинди. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.