Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Баркамол авлод" болалар марказида "Очиқ эшиклар куни" ташкилланди

×

 2023-09-14 18:01:30    251

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманидаги "Баркамол авлод" болалар мактаби 2 минг 240 нафар ўғил-қизни қамраб олган. Улар турли муҳандислик, дастурлаш, санъат ҳамда хорижий тилларни ўрганиш тўгаракларида ўз билим ва иқтидорларини ошириб келмоқдалар. Куни кеча ушбу масканда Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Исломжон Аҳмедов, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўринбосари Элмирахон Исабоева, яқин ҳудудлардаги таълим муассасалари директорлари ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этган тадбирда энг улуғ ва энг азиз неъмат - мустақиллик тараннум этилган куй-қўшиқлар янгради, шеърлар ва қизиқарли саҳна кўринишлари ижро қилинди. Айниқса, рақс тўгараги аъзоларининг бадиий чиқишлари барчага манзур бўлди.

Тадбирдан сўнг иштирокчилар мактабнинг мунчоқли безак, бичиш-тикиш, пазандачилик, дўппидўзлик, зардўзлик, оила ҳамширалиги, математика, робототехника, шахмат-шашка ва кураш тўгараклари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.