Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 84 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Боғи Эрам Бағдод” – бу йил ҳам пешқадамлар сафида

×

 2023-09-23 17:12:41    318

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида жорий йилги пахта ҳосилини нест-нобут қилмасдан йиғиб-териб олишга алоҳида эътибор билан қаралмоқда. Илғор теримчилар ва фермерларнинг мунтазам равишда рағбатлантириб борилиши эса мавсум суръатини ошираётир.

"Боғи Эрам Бағдод" фермер хўжалиги тасарруфидаги пахта дала майдонларида чўнг ҳосил етиштирилди. Жорий йилда 17 гектар майдонда ғўза парваришлаган фермер Обидахон Раҳимова ҳосилдорликни 55 центнерга етказди.

Туман ҳокими ўринбосарлари Улуғбек Маҳсудов ҳамда Тўлқиной Тожиева "Намуна агротех" ММТП таркибидаги "Боғи Эрам Бағдод" фермер хўжалигида бўлишиб, йиғим-терим ишларининг бориши ва теримчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. 

Кенг дала майдонларида парваришланган ғўзалар бодроқдек очилиб, кўрган кўзни қувнатмоқда. Мавсум бошидан буён 90 тонналик хирмон кўтарган фермер опа бу билан қаноатланиб қолмоқчи эмас. 

- Ўртача ҳосилдорликни 55 центнерга етказамиз, деб эрта баҳордан бери уннаб ётибмиз. Теримчилар учун даланинг ўзида тушлик тайёрланяпти, ўчоқда қумғончой вақирлаб турибди, -дейди Обидахон опа. 

Шу куни илғор фермер ва теримчиларга эсдалик совғалари топширилди. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.