Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 60 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Чекхитой”да асаларичилик кооперацияси ташкил этилди

×

 2023-09-23 17:14:29    323

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Чекхитой” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Муҳаммадали ака Фозилов болаликдан бери суяк емирилишидан азият чекади – иккинчи гуруҳ ногиронлиги бор. Аммо бу ҳолат аканинг ҳаётга бўлган муҳаббатини сўндирмаган, аксинча ҳалол меҳнат билангина фаровонликка эришиш мумкинлигини хонадон соҳиби яхши билади. 

Яқинда маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Муҳаммадали аканинг томорқасига 3 қути асалари келтириб берди. Айтдики, буларда 6 та асалари оиласи бор, астойдил парваришланса, кўпайтирилса, битта рўзғорни бемалол боқади экан.

- Асаларичилик бўйича ҳеч қандай маълумотим йўқ эди, лекин интернет орқали керакли тавсияларни олиб, озми-кўпми натижаларга эришяпман, - дейди Муҳаммадали ака. – Қачон озуқасини бериш керак, қутининг ичида ҳарорат қандай бўлиши керак – ҳаммасини интернетда ёзиб-ўргатиб қўйибди. Шу ишга меҳр қўйса, интилса, ҳаракат қилса, яхшигина даромад олиш мумкин экан.

“Чекхитой”да ишсизликни камайтириш ва норасмий бандлик улушини қисқартириш мақсадида асаларичилик кооперацияси ташкил этилди. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Нурматжон Ғозиевнинг айтишича, мазкур кооперация орқали 20 та оилада иш билан банд бўлмаган аъзоларнинг бандлиги таъминланди ва хонадонларда касаначилик асосида етиштирилган асал маҳсулотини “Бағдод замин асали” МЧЖ келишилган нархда харид қилиб олади. 

- 20 та хонадонга 60 та қутида, жами 180 та асалари оиласи тарқатилган, - дейди “Бағдод замин асали” МЧЖ раҳбари, “Шуҳрат” медали соҳиби Абдувоҳид Убайдуллаев. – Бошланишига озуқани ўзимиз етказиб беряпмиз, асалари парваришини ўргатяпмиз. Кейинчалик маҳсулотни ўзимиз сотиб оламиз. Битта асалари оиласидан 700-800 минг сўм фойда олиш мумкин ва бу даромад – фуқароларники! 

Туман ҳокими Юсуфжон Хусаиновнинг таклифи билан, кооперация таркибидаги 20 та оиланинг ҳар бирига 20 килограммдан асал ва яна 20 килограммдан асалари озуқаси – шакар бепул тарқатилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.