Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳаллада ташкилланган тарғибот тадбирида долзарб масалалар муҳокама қилинди
2023-09-28 16:33:30 859
“Менинг маҳаллам - менинг судьям” шиори остида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 26 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Бағдод тумани судининг раиси О.Сиддиқов томонидан туманнинг “Зафаробод” маҳалла фуқаролар йиғини биносида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-, 31-, 44- ва 65-моддалари мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон - 2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти, коррупцияга қарши курашиш, жамиятда аёл юристлар роли ҳақида ва суд тизимида ишга жойлашиш имкониятлари тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтди.
О.Сиддиқов ўз маърузасида, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январь куни қабул қилинган 6 боб, 34 моддадан ташкил топган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида коррупция тушунчаси, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари, уларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари, коррупцияга қарши курашиш соҳасида бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг иштироки, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби масалаларни қамраб олганини баён этди.
Шунингдек, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинганини таъкидлаб, 30-, 31-, 44- ва 65-моддаларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан кенг тушунчалар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон - 2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сонли Фармони ўқиб эшиттирилди.
Тадбир сўнгида фуқароларни қизиқтирган саволларга суд раиси томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.