Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Муродбекнинг муроди ҳосил бўлди
2023-09-29 19:01:07 717
Бағдод туманининг "Чекхитой" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Муродбек Жўраев ишсизлиги сабабли "Ёшлар дафтари"га киритилган ва анчадан буён бирор касб-ҳунарнинг этагидан маҳкам тутиб, ўз оиласига наф келтиришни дилига тугиб юрганди. Ҳудуддаги ёшлар етакчиси унинг жонига оро кирди: махсус жамғармадан ажратилган маблағ ҳисобига харид қилинган меҳнат қуроллари Муродбекка топширилди.
- Албатта, бундан Муродбек ҳам, яқинлари ҳам жуда хурсанд бўлишди, - Ш.Аҳмедов. - Жорий йил бошидан буён маҳаллада ёшларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, замонавий техника ва технологияларга қизиққан ёшларимиздан Муҳаммадзоҳир Абдухолиқов ҳамда Муҳаммадғози Ғозиев IT-мутахассислиги бўйича "Келажак касблари" ўқув курсларига юборилди ва тўловлар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилди. Олий ўқув юрти талабалигига қабул қилинган Саодатхон Сотволдиева учун эса контракт тўлови ҳам агентлик томонидан тўланиб, моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, ишсиз ёшларимиздан бири - Оминахон Абдуллаевага субсидия тариқасида тикув машинаси, яна 4 нафар ёшларимизга деҳқон хўжалигини ташкиллаш учун ер майдонлари ажратиб берилган.
Болгарка ва пайвандлаш ускунаси билан муроди ҳосил бўлган Муродбек ўзига кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун мутасаддиларга миннатдорлик изҳор қилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.