Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 76 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг тавсияси билан ободонлаштириш бошқармаси учун яна бир махсус техника харид қилинди

×

 2023-10-05 17:06:14    10230

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов тавсияси билан ободонлаштириш бошқармаси фойдалануви учун яна бир замонавий махсус техника – юклагичли экскаватор харид қилинди. 

Ушбу техникани сотиб олиш учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июнь кунги “Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4351-сонли Қарори асосида, 570 млн. сўм йўналтирилган.

Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган юклагичли экскаваторнинг техник тавсифи бу ерда (https://bogdod.uz/uploads/files/%D0%AD%D0%9A%D0%A1%D0%9A%D0%90%D0%92%D0%90%D0%A2%D0%9E%D0%A0.pdf)

- Маҳаллаларида инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ижобий ҳал этишда замонавий техникаларга таянамиз, албатта, - дейди бошқарма бошлиғи Иқболжон Боймирзаев. - Туманимиз ҳокими тавсияси асосида сотиб олинган янги ва кўп имкониятли ушбу экскаватор ишимизни енгиллатади, деб ишонаман.

Маълумот учун: Президентнинг юқоридаги қарори асосида туман ободонлаштириш бошқармаси фойдалануви учун бунгача 1 дона автобус, 1 дона самосвал ва бир дона автокўтаргич (барчаси “ISIZU” русумида) харид қилинган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.