Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 87 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Навбатдаги сессия 29 январ санасига белгиланди Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги 62 сессиясини 29 январь куни, соат 15:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди

×

 2024-01-25 20:06:06    2048

PDF yuklash
Chop etish


Сессия кун тартибига:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бағдод тумани Халқ қабулхонаси мудири Ф.Очилдиевнинг 2023-йил 12 ойи давомида Бағдод туманида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти;

Бағдод туманида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарларининг 2024-йилнинг 1-чорагига мўлжалланган йўл харитасини тасдиқлаш тўғрисида.;

Бағдод тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан 2024 йилда янги иш ўринларини яратиш ҳамда Бандлик дастурини тасдиқлаш тўғрисида;

Бағдод туман Ички ишлар бошлиғининг ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг 12 ойи давомида туманда жамоат хафсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликга қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи;

Мажбурий ижро Бағдод тумани бўлимининг 2023-йил 12 ойи давомида фаолияти юзасидан ахбороти;

Бағдод тумани маҳаллий буджетининг 2023-йил 4-чорак сарфланган харажатлар ҳамда 2023-йил 4-чорагида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар сарфланиши тўғрисида;

Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Бағдод тумани инспектсияси томонидан 2023-йил 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан инспектсия бошлиғи Т.Бекназаровнинг ҳисоботи;

Ерга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи хужжатлари тўлиқ бўлмаган, ҳужжатдаги ва амалдаги майдони бир-биридан фарқ қиладиган, доимий фойдаланиш учун ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдалашиш ҳолатини ўрганиш бўйича маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда соҳага дахлдор ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

Сессия ишига маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман сектор раҳбарлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.