Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 73 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аҳоли фаровонлигини оширишда ижтимоий ҳамкорликнинг ўрни.

×

 2024-01-26 18:39:56    4521

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Бағдод туман ҳокимлиги ҳамда Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази Фарғона вилоят бўлими билан ҳамкорликда "Биргаликда фаровон келажак ва тараққиёт сари" лойиҳасига старт берилди.

Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Давлатов, туман ҳокими ўринбосари Т.Тожиева, ҳамкор ташкилот ҳамда лойиҳига қамраб олинган маҳалла "еттилиги" масъуллар иштирок этишди.

Даставвал, 2023 йил давомида тумадаги "Мурувват", "Қароқчитол", "Хитой" ҳамда "Чуваланчи" маҳалла фуқаролар йиғинларида аёллар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка йўналтириш борасида Фарғона вилоят фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази вилоят бўлинмаси томонидан ҳамкорликда  амалга оширилган ишлар ҳисоботи берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юқоридаги тўртта МФЙда олиб борилган ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида 30 нафар "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да турувчи аёлларимиз бандлиги таъминланиб, уларга қарийиб 100 миллион сўмлик моддий-техник қўллов амалга оширилди.

Маълумки Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси томонидан эълон қилинган грант лойиҳалар орқали молиялаштириладиган мазкур лойиҳа бўйича ҳамкорлик 2024 йилда ҳам давом етишига келишиб олинди. Жумладан, "Чекхитой" МФЙда мочалкани қайта ишлаш, "Амиробод" ва "Чўлюнус" маҳалла фуқаролар йиғинларида сутни қайта ишлаш бўйича  янги лойиҳалар амалга оширилди.