Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда Бағдод туманида бўлиб, туманда амалга оширилаётган янги тадбиркорлик лойиҳалари, барпо этилган ижтимоий объектлар, маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга

×

 2024-02-20 16:16:48    2748

PDF yuklash
Chop etish


Дастлабки манзил, тумандаги “Мурувват” ёшлар кичик саноат зонаси бўлди. Бу ерда “DEMUX 777” МЧЖ томонидан касаначилик йўналишида хўжалик совуни ҳамда қўлқоп ишлаб чиқариш лойиҳаси кўздан кечирилди.  Фаолият тури, ишлаб чиқариш ускуналарини маҳаллийлаштириш бўлган корхона 2023 йилда ташкил этилган. Ҳозирда 25 нафар ёшлар иш билан таъминланган. Корхона раҳбари, тадбиркор Дилмуроджон Ўктамовнинг маълум қилишича, янги ишга тушириш муддатини 2024 йил II чорагига режа қилган лойиҳанинг қиймати 3,0 млрд. сўм. Шундан, ўз маблағлари ҳисобидан 0,7 млрд. сўм, банк кредити маблағлари ҳисобидан эса, 2,3 млрд. сўм маблағ кўзда тутилган. Яратиладиган иш ўрни эса 60 тани ташкил этади.

Шу ҳудуддаги кейинги манзил “АБРОР” хусусий корхонаси бўлди. Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш инвестиция лойиҳаси билан танишаётган вилоят раҳбарига қиймати 6,0 млрд. сўмлик, 120 та иш ўрни яратиладиган лойиҳа ҳақида маълумотлар берилди. Тадбиркор Муҳаммаджон Деҳқоновнинг маълум қилишича, Хитой давлатининг “JACK” ва “BRUCEE” компанияларининг тикув машиналарини моҳирона бошқараётган 120 та чевар қизларнинг тайёрлаган маҳсулотларига 70% ички, 30% ташқи бозорда харидорлар талаби бор. Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикалари шулар жумласидандир.

Бағдод туманининг “Истиқлол” кичик саноат зонасидаги “HALOL CHICKENS” МЧЖ томонидан саноат усулида парранда гўшти етиштиришни ташкил этиш инвестиция лойиҳаси асосида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишилди. Тадбиркор ажратилган ер майдонида лойиҳа қиймати 1,5 млрд сўмлик саноат усулида парранда гўшти етиштириш ҳамда сўйиш цехини ишга тушириш арафасида. Қолаверса, тумандаги “Пахтаобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 50 та камбағал оилалар танлаб олиниб, ушбу оилаларга 3000 донадан бройлер жўжалари коперация асосида
”White chickens” МЧЖ томонидан етказиб берилади. Танлаб олинган оилаларнинг ҳар биридан камида икки нафар ишсиз фуқаролар даромадли меҳнатга жалб этилади.

Паррандачилик йўналиши бўйича касаначилик билан шуғулланаётган Дилмурод Хожиматов -  боқилган бройлер жўжаларнинг ўртача вазни 2 кг. гача бўлганда, жами харажатлар 102 млн.сўмни ташкил қилади. Ҳар бир оила 45 кун давомида боқилган 3000 дона бройлер жўжаларидан 2850 таси қолса, ҳар бири 2 кг дан вазн олганда, жами товуқ гўшти 5700 кг ни ташкил этади. Провардида жами 1 кг. гўшт нархи 28 минг сўмдан сотилганда, даромад  159,6 млн. сўмни, фуқарога қолган соф фойда 58,0 млн сўмни ташкил қилади – дейди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров туманнинг “Матқулобод” маҳалласида ҳам бўлиб 2024 йилда тадбиркорликни ривожлантириш орқали “камбағаллик ва ишсизликдан ҳоли ҳудуд”га айлантириш бўйича дастур билан ҳам танишди. Ҳозирда “Матқулобод” маҳалла фуқаролар йиғинида хонадонлар сони 796 та бўлиб уларда 1118 та оилалар мавжуд. Аҳоли сони эса 4411 кишини ташкил этади. Ҳудуддаги “Гулнора Матқулобод бодомлари” корхонаси раҳбари Гулнора Усмонова Бағдод туманининг илғор тадбиркорларидан бирига айланиб улгурган. Бодом мевасини қайта ишлаш фаолияти асосида кўплаб хотин-қизлар ишли бўлган ва бир нечта хонадонларда касаначилик асосида фуқаролар бандлиги таъминланган.

Хайрулло Бозоров тадбиркорнинг “Амалий мономарказ” ташкил қилиш ҳамда ёшларни касбга ўқитиш, янги лойиҳаларни амалга оширишдаги истиқболли режалари билан танишди.

- Шу йилги ҳаракатларимиз натижаси ўлароқ маҳалла ишсизликдан ҳоли худудга айланади. 1000 нафар фуқаролар бандлиги таъминланади. Ҳар ойда 1 хонадон ўртача 3, 5 млн. сўмдан қўшимча даромад олади. Тадбиркор тўғридан-тўғри хом-ашё сотиб олиб 1 кунда 5 тонна хом-ашё қайта ишланади ва 100 % маҳсулот экспортга йўналтирилади. Экспортимиз ҳажми эса 68,0 млрд. сўмга ёки 5,9 млн. долларга етади – дейди Гулнора Усмонова

Вилоят ҳокими шу ҳудуддаги иссиқхонада қулупнай етиштираётган Иброҳим ота ва Буҳалимахон онанинг деҳқончилик фаолиятлари билан ҳам танишди.

- Катта маблағ сарф этилиб замонавий иссиқхона қурилмаган бўлсада қиш фаслида биргина қулупнай етиштириб сотишдан қариийб 7 млн. сўм даромад топаётган сиздек нуроний отахонларимиз, кайвоний онахонларимиз шижоати таҳсинга лойиқ. 70 ёшда ҳам меҳнат қилган элда азиз бўлиш, кам бўлмаслик борасида ёшларга чин маънода ибрат мактаби бўлмоқдасизлар
  -  деди Хайрулло Бозоров.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)