Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

#Нарвўз_шукуҳи Бағдод туманида ҳам яшариш, янгиланиш, меҳр ва оқибат айёми – Наврўз умумхалқ байрами бўлиб ўтди. (https://t.me/bagdodim_news/40123)

×

 2024-03-22 13:17:51    51

PDF yuklash
Chop etish


Энг қадимги битикларда ҳам номи улуғланиб, сайёрамизнинг турли ҳудудларида кенг нишонланиб келинаётган муқаддас байрамимизни доно аждодларимиз бежизга “Йилбоши” деб аташмаган. Чунки Наврўз келиши билан дала ва даштлар янгича қиёфа касб этади. Табиат уйқудан уйғонади. Одамларда янги куч-ғайрат пайдо бўлади, бир-бирига меҳр яралади. Шу боис ҳам халқимиз минг йиллар давомида одамлар қалбида эзгуликлар уйғотувчи, инсонийликка, саховатли бўлишга чорловчи Наврўзни улуғвор байрам сифатида нишонлаб келадилар.

19 март санасида Бағдод тумани Марказий ўйингоҳида  "Олам нурга тўлсин сен билан Наврўз!" шиори остида асосий байрам тадбири юқори савияда ташкил этилди.  (https://t.me/bagdodim_news/40136)

     Байрам тадбири ўтказилган майдонда тумандаги барча маҳаллалар ўз сахналарини ташкиллашар экан миллий сўриларда ўз қишлоғини юксалиш нуқтаси (https://t.me/bagdodim_news/40126) деб қаралган ишлаб чиқариш маҳсулотларини кўз-кўз этишди. Ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий либослар, шунингдек, миллий ва баҳорий таомлар кўргазмалари юртимиздаги тўкинлик, файзу бараканинг нишонаси бўлди десак муболаға бўлмайди.

Айниқса, бу йилги байрамни ўзгача ташкилланганини ҳар-бир иштирокчилар, меҳмонлар эътироф этишар экан миллий урф-одатларимиз, анъаналаримизни ўзида мужассам этган оммавий байрам сайли қалбларга илиқлик олиб кирганини таъкидлашди.

     Даставвал тантанавор безатилган Марказий ўйингоҳга кириб келган Бағдод туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳамда қадрли меҳмонлар барча тайёргарликларни бирма-бир кўздан кечиришди (https://t.me/bagdodim_news/40146). Шу аснода “Энг наъмунали маҳалла кўргазмаси” ва “Рангларда баҳор” кўрик танлови ғолиблари баҳоланиб кетилди.

     Тадбирни туман ҳокими Ғанижон Солиев табрик сўзи билан очди. Барчани халқимизнинг қадим ва навқирон байрами – Наврўзи олам билан муборакбод этди.

- Бугунги кунда миришкор деҳқон ва фермерларимиз яхши ниятлар билан янги меҳнат мавсумини бошлаяптилар. Уларга йил қутлуғ келиб, етиштириладиган ҳосиллари мўл ва баракали бўлишини тилаймиз. Азиз юртдошлар! туманимиз борган сари юз очиб, обод бўлиб, кўплаб соҳаларда ютуқларга эришиб, мамлакатда ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Бу ютуқлар сиз азиз Бағдодликларнинг баракали ва фидойилик билан қилаётган меҳнатларингиз самараси, деб биламан – деди туман ҳокими.

     Байрам тадбири туман Маданият бўлими ижодкор ва санъаткорлари томонидан тайёрланган адабий-мусиқий дастур йиғилганларга ҳавола этилди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тўлқинжон Ҳайдаров ҳамда истеъдодли санъаткорлар (https://t.me/bagdodim_news/40156)нинг ижро этган қўшиқлари тадбир иштирокчиларига чинакам байрам кайфиятини улашди.

Бундан ташқари, Ҳоким соврини учун ўтказилган “Энг фаол мактаб”, “Энг наъмунали маҳалла кўргазмаси” ва “Рангларда баҳор” кўрик танлови ғолиблари қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланди. (https://t.me/bagdodim_news/40166)

p/s: Бу йилги “Наврўз” тантаналарини “Vodiy” телеканалида, ижтимоий тармоқларда ёритилишида илк маротаба Дрон учиш видео аппаратида (https://t.me/bagdodim_news/40188) тасвирга олиниб кенг оммага улашилди. Буларнинг барчаси бу йилги байрамининг янада файзли ва шукуҳли  ўтишини таъминлади.