Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Инфосессия: "Биргаликда адолатли жамият сари" лойиҳаси доирасида
2024-07-19 10:08:32 78
Бағдод туманида Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази Фарғона вилоят бўлими, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, "Инсон" ижтимоий хизматлар агентлиги туман бўлими ва туман Ногиронлар жамияти ҳамкорлигида ногиронлиги бўлган шахслар учун "Биргаликда адолатли жамият сари" лойиҳаси доирасида, "Ногиронлиги бўлган шахсларни бандлигини таъминлаш бўйича миллий қонунчилик" мавзусида инфосессия ташкил этилди.
Инфосессияни ўтказишдан асосий мақсад, ишга жойлашишда қийинчиликка учраётган, меҳнат қилишга лаёқати бўлган ногиронлиги бор шахсларни Ўзбекистон Республикасининг 641-642-сонли Қонунларида белгиланган имтиёзлар тўғрисида уларни ҳабардор этишдан иборат.
Бағдод туманида ташкил этилган учрашувда 30 нафардан зиёд ногиронлиги бўлган фуқаролар иштирок этишди ва ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан керакли жавобларни олишди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)