Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БАҒДОД ТУМАНИ ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШУВЧИ ОРГАНЛАРИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ.
2024-07-19 10:29:43 1317
Унда туман сектор раҳбарлари, прокуратура, ҳокимлик, ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарияти, маҳалла раислари, ҳудуд профилактика инспекторлари, алоқадор ташкилот ва муассасалар вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда жорий йилнинг 1-ярмида туманда умумий жиноятчилик ҳолати, динамикаси, жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар масалалари муҳокама қилинди.
Туман прокурори А.Хасанов тадбирда маъруза қилиб, умумий жиноятчилик аҳволи, ошган жиноят турлари, фош этилмаган жиноятлар юзасидан дастлабки тергов ва тезкор-излов, қидирув ишлари холати, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласини олдини олишга қаратилган тадбирлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ўрганиш натижалари хусусида тўхталди.
Шунингдек, туманда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, ушбу хавфли иллатларни келтириб чиқарган сабаблари таҳлил қилиниб, маъсулларнинг изоҳлари тингланди.
Жиноятчиликни жиловлаш борасидаги вазифаларни масъул идоралар билан ҳамкорликда самарали ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)