Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОД ТУМАНИ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ҲАМДА МИГРАЦИЯДАГИ ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ВА УЧРАШУВЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-08-01 19:25:45    1383

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев ва сектор раҳбарлари ёшларни муаммоларини ўрганиш, миграциядаги ёшларнинг таклиф ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида учрашув ва мулоқотларда иштирок этишди. 
65 нафар ёшлар иштирок этган учрашув “Қирқволида” МФЙда ташкил этилди. Шу куни ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, муаммо ва таклифлар юзасидан мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди. Ёшлар томонидан ўртага ташланган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, касб-ҳунар эгаллаш, имтиёзли кредит олиш, деҳқончилик учун ер ажратиш, ишга жойлашиш каби масалаларга оид мурожаатнинг айримлари жойида ижобий ҳал қилинди.
Сектор раҳбарлари томонидан Россия, Жанубий Корея, Қозоғистон  каби давлатлатларда ишлаш ва ўқиш учун кетган 7 нафар ёшлар билан видеоқўнғироқ шаклида мулоқотлар ҳам ўтказилди.
Чет элда ишлаётган бағдодликлар билан суҳбатлашган туман ҳокими Ўзбекистондаги ўзгаришлар, янги имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот бериб, уларнинг турмуш тарзи, чет эл олий таълимидаги жараёни ва иш фаолияти билан яқиндан танишди. Мулоқот давомида ёшлар бугунги кунда хорижий давлатда бўлиб турган вақтида ва хонадонида муаммоси йўқлигини, ойлик маоши етарли эканлигини билдирди.
Таъкидландики, келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни ижобий ҳал этиш, зарур ҳолларда, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш юзасидан, ҳар бир мурожаат шахсан туман ҳокими томонидан қатъий назоратга олиниши билдирилди.