Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЁШЛАР МУРОЖААТЛАРИГА ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.
2024-08-01 21:28:29 2104
Бағдод туманининг турли маҳаллаларида “Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви” ўтказилмоқда. Мана шундай тадбирнинг навбатдагиси 2- сектор ҳудудидаги “Мирзаобод” маҳалла фуқаролар йиғинида, 4- умумтаълим мактабида ташкил этилди. Бағдод тумани ҳокими, 1- сектор раҳбари Ғ.Солиев, туман прокурори, 2- сектор раҳбари А.Хасанов, туман ИИБ бошлиғи, 3- сектор раҳбари Ф.Ҳайитов, туман Солиқ инспекцияси бошлиғи, 4- сектор раҳбари А.Абдураҳмоновларнинг иштирокида ўтказилган очиқ мулоқот учрашувнинг самарали бўлишини таъминлади.
Туман масъуллари сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар, уларнинг соғлом ва баркамол шахс бўлиб камол топишлари учун амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берди. Бу имкониятлардан унумли фойдаланиш, келажакда ўз ҳаёт йўлини қуриш, аниқ мақсад ва янги марраларни забт этиш учун ҳаракат қилиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида 10 нафардан зиёд ёшларнинг билдирган таклиф ва мурожаатлари ўрганилди. Муаммоларни ижобий ҳал этиш учун масъулларга кўрсатмалар берилиб, чора-тадбирлар белгиланди.
Ўрганиш учун қўшимча муддат талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича муаллифларга маълум қилиш учун туманнинг масалага дахлдор ходимлари, корхона, ташкилот ва бўлимларга тегишли топшириқлар берилди.
Сектор раҳбарлари турли чет давлатлатларда ишлаш ва ўқиш учун кетган ёшлар билан видеоқўнғироқ шаклида мулоқотлар ҳам ўтказишди. Мулоқот давомида ёшлар бугунги кунда хорижий давлатда бўлиб турган вақтида ва хонадонида муаммоси йўқлигини, ойлик маоши етарли эканлигини билдирди.