Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ПАХТА ҲОСИЛИГА ҲОСИЛ ҚЎШИБ, ЙИҒИМ - ТЕРИМ МАВСУМИНИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗАЙЛИК. Бағдод тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга МУРОЖААТИ

×

 2024-08-16 18:35:17    3055

PDF yuklash
Chop etish


Қадрли ватандошлар!

Ҳурматли деҳқон ва фермерлар, аграр соҳа ходимлари!

Бу йилги табиат қийинчиликларига қарамасдан, биз фермер
ва деҳқонлар томонидан туман бўйича 4500 гектардан зиёд майдонларда чигит қадаб, машаққатли меҳнатимиз эвазига пахтадан мўл ҳосил йиғиштириб олиш палласида турибмиз.

Барчамиз яхши тушунамизки, ҳозирги ўта мураккаб иқлим шароитида кўплаб синов ва қийинчиликларга қарамасдан, ердан мўл ҳосил етиштириш – бу чинакам жасорат ва матонат намунасидир.

Халқимиз Сиздек миришкор деҳқон ва фермерлар, моҳир сувчи
ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор
ва агрономлар, жонкуяр олим ва тадқиқотчилар, кластер ходимлари тимсолида ана шундай фидойи инсонларни кўради ва эл-юрт дастурхонини тўкин қилиш йўлидаги шарафли ва олижаноб меҳнатингизни юксак қадрлайди.

Аслида бунинг замирида Сиз ва бизнинг фидойилигимиз орқали мамлакатимизнинг иқтисодиётига ҳисса қўшишдир. Шу муқаддас заминда таваллуд ва тарбия топган, ўзини айнан шу юрт фарзанди деб билгувчи инсон ўз давлати, халқи олдидаги, уни умидлар билан тарбиялаган, вояга етказган жамият олдидаги бурчини адо этиши керакдир.

Ҳиммати баланд миришкор фермерлар!

Август ойида бажариладиган агротехник тадбирларнинг аҳамияти пахта ҳосилдорлигини оширишда ниҳоятда муҳим. Негаки, ҳосилнинг эртаги, сифатли ва мўл бўлиши айни шу ойдаги меҳнат натижаси билан ўлчанади. Зеро, ғўза агротехникаси талабларга мувофиқ бажарилса, ривожи тезлашиб, кўсакларга кўсак қўшилади, эрта пишиб етилади, ҳосилга барака киради.

Юқоридагидан келиб чиқиб, пахтадан юқори ҳосил олиш учун август ойининг кейинги 15 кунлигида яна биз фермерлар томонидан агротехник тадбирларни амалга ошириш зарур бўлаётганлигини ҳамда ортиқча етиштирилган ҳар бир килограмм пахта учун қўшимча даромад олишингизни юракдан ҳис этиб, қуйидаги тадбирларни ҳар қачонгидан ҳам масъулият билан ёндошиб амалга оширайлик!

биринчидан, барча деҳқонларнинг ўрни далада бўлиши, айниқса сувчи, механизатор, энтомологлар ўз ишига ўта жиддий ёндашмоғи даркор;

иккинчидан, ғўзани яна бир марта шарбат усулида қондириб суғориш, бунинг учун сувчиларга барча шарт-шароит яратиб, тунги суғоришни йўлга қўйинг;

учинчидан, зараркунанда ҳашаротлар – кўсак қурти, ўргимчаккана, беда қандаласи, қора шира хуружидан ҳимоя қилишни кучайтиринг, уйғунлашган кураш чораларини кенг қўлланг;

тўртинчидан, августда бажариладиган юмушларнинг яна бир нозик жиҳати шундаки, бу пайтга келиб, ғўза қатор ораларида шўра, ит узум, қўй печак, ғумай, сув ўти каби бегона ўтлар ҳам зўр бериб ўсади.

Ғўзадан баланд бўлиб, ҳашаротларни ўзига жалб этиш билан бирга, турли зарарли микроорганизмлар кўпайиб, пастки ярусдаги кўсакларни чиришига, макроспариоз ва бошқа чириш касалликлари кўпайишига олиб келади ҳамда ғўзага берилган ўғитни асосий қисмини ўзлаштиради.

Шу сабабли ҳар бир дала яна бир марта кўздан кечирилиб, бегона ўтларни сувдан кейин қўлда юлиб олиш ва барча пайкаллар бегона ўтлардан тозаланишига жиддий эътибор қаратинг.

бешинчидан, ривожи кечроқ бўлган ғўза далаларда чилпиш ишларини якунига етказинг;

олтинчидан, биологик стимуляторлар билан қўшимча ишлов беринг ғўза ривожи кечки бўлган далаларда ҳам пахтани эрта пишиб етилишига
ва ҳосили баракали бўлишига эришинг;

еттинчидан, август ойида ғўза қатор оралари туташиб-бирлашиб кетмаган далаларда 1–2 марта майин культивация қилинг.

Лекин, қатор орасида культивация шундай ўтказилиши керакки, бунда, ғўза тупларига зиён етказмасин, кўсакларни тўкмасин, ғўза пояларини пайхон қилманг. Шунинг учун, культиваторларни ишчи органларини “Балиқ сирти” қилиб ўранг;

саккизинчидан, кўчат сони қалин бўлган, ўсиб кетган ва ғовлаган ғўза майдонларни пастки кўсакларнинг чиришини олдини олиш учун варақалаш ишларини амалга оширинг;

тўққизинчидан, ҳар бир фермер хўжалиги раҳбари пахтачилик кластер корхоналари билан ҳамкорликда янада ишларни жадаллаштириб, юқоридаги тадбирларни амалга ошириб бу йил пахта ҳосилини ўтган йилгидан 4-5 центнерга ошириб, юқори даромад олишга эришинг.

Пахтачиликдаги бундай юқори натижалар, аввало, деҳқон ва фермерлар, пахта кластерлари ҳамда соҳа фидоийлари томонидан туну-кун қилинган машаққатли меҳнатининг, шунингдек, пухта ўйланган ислоҳотлар ва илмий ёндашувларнинг муносиб самараси демакдир.

Хабарингиз бор, кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларимизда асосий эътиборни сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни фаол жорий этиш, хўжалик ва корхоналарнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, энг муҳими, деҳқон
ва фермерларнинг оғирини енгил қилишга қаратмоқдамиз.

Ҳурматли кластер корхоналари раҳбарлари!

Сизларнинг эътирофга арзигулик даражадаги бизнес режаларингиз асосида, бир неча йиллар фақат хом-ашё сифатида сотилган толаларимиз, бугунги кунда қайта ишланиб, тайёр маҳсулот бўлиб миллий иқтисодиётимиз  ўсишига ва экспорт салоҳиятимиз мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.

Қолаверса, Сизларнинг режаларингизни омили ҳам етиштирилган ҳосилни ўз вақтида сифатли йиғиб олинишга боғлиқдир.

Шунинг учун қуйидаги тадбирларни оғишмай амалга оширинг!

биринчидан, пахта қабул қилиш масканларини фермерлар хўжаликлар томонидан етиштирилган пахта хомашёсини қабул қилиш масумига тайёрланг;

иккинчидан, фермер хўжаликлари билан биргаликда пахтани
йиғиб-териб олиш учун кўнгилли теримчиларга шарт - шароитлар яратинг.

Ҳурматли фермер ва деҳқонлар!

Барча имкониятларни ишга солиб машаққатли меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилингизни нес-нобуд қилмасдан, йиғиб-териб олишда ишчиларингиз ҳамда кўнгилли теримчиларга шарт-шароитлар яратинг.

2024 йил ҳосилини қисқа фурсатларда ва сифатли йиғиб олиш ишларини ташкиллашда бутун масъулият Сизнинг зиммангизда эканлигини унутманг!

Азиз фермер ва деҳқонлар!

Пахта йиғим-терими мавсумида шундай меҳнат кўтаринкилигини ташкил қилайликки, токи ҳар бир Ўзбекистонликман, деган инсон ўзини деҳқондек ҳис этсин. Бободеҳқон елкасидаги юкни кўтаришга камарбаста бўлиш, эл-юрт ташвишига шериклик қилиш, деҳқоннинг зафарларидан фахрланиш учун курашиш ҳисси юрагингизда жўш урсин!

Барчангизни мазкур эзгу ишда иштирок этишга чорлаб, иқтисодиётимизни юксалтиришга, она юртимиз янада обод бўлиши учун муносиб ҳиссангизни қўшишга ҳамда 15 кун мобайнида пахта далаларига янада ишлов беришга ва пахта йиғим-терими мавсумида фаол қатнашишга даъват этамиз!



 

Бағдод туман фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсат аъзолари