Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
#МИБ_ҲАБАРЛАРИ: 1,6 МЛРД. СЎМГА ЯҚИН ҚАРЗДОРЛИК ЭВАЗИГА БИНО-ИНШООТИ АУКЦИОНГА ЧИҚАРИЛДИ
2024-11-09 18:42:29 428
Риштон туманлараро иқтисодий судининг 18.07.2022 йилдаги қарздор, Бағдод туманидаги “А.Н” МЧЖ дан 1 532 393 750 сўм кредит қарздорлиги ундириш, ундирувни гаров мулки ҳисобланган бино-иншоотга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Бағдод туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.
Қарздорликни бартараф қилиш учун қонунчиликка мувофиқ қарздорга ихтиёрий муддат берилган бўлса-да, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган ва ижро ҳужжатида ундирув қаратилиши белгиланган бино-иншоотлар тегишли тартибда хатланиб, бошланғич баҳоси 742.000.000 сўмга “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилди. Келгусида, мулк реализациясидан келиб тушган пул маблағлари қарздорликни қоплаш учун йўналтирилади.
МИБ Бағдод туман
бўлими бошлиғи
Ж.Б.Юлдашев