Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҲУРМАТЛИ ШИФОКОРЛАР!
2024-11-09 18:52:27 689
Тиббиёт соҳаси ходимлари!
Аввало, Сизларни касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармон ва қарорлари асосида соғлиқни сақлаш соҳаси фаолияти ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштирилди.
Яна бир муҳим жиҳат, соҳа вакилларининг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Дунёда касблар кўп. Лекин инсон саломатлиги учун масъул сифатида уларнинг умри мазмунли ва бардавом бўлиши учун жон куйдирадиган, ўзларини қўйиб, бошқаларга ҳаёт бахшида қилишга қасам ичган Сиз, азизлар эгаллаган касб дунёда тенгсиз, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламан. Шу боис Сизларнинг касбий маҳоратингиз, билим ва тажрибангиз, инсонийлик фазилатларингизга ишонамиз ва фидокорона меҳнатларингизни юқори баҳолаймиз.
Қадрли тиббиёт ходимлари!
Президентимиз раҳбарликларида соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган барча ислоҳотларимиз натижаси, аввало, ҳурматли шифокор ва ҳамшираларимизнинг фидокорона меҳнати, маҳорат ва тажрибасига боғлиқ эканини ҳаммамиз яхши тушунамиз.
Сиз, тиббиёт ходимлари доимо масъулиятли вазифаларни адо этишда фаол иштирок этиб, барчага ўрнак ва намуна бўласизлар, деб ишонаман.
Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азиз шифокорлар!
Ғанижон СОЛИЕВ,
Бағдод тумани ҳокими.